Юҳанно 10
10
10–БОБ
Исо — яхши чўпон
1Исо деди: “Сизларга чинини айтайин: ким қўй қўрасига эшикдан кирмай, бошқа йўлдан ошиб тушса, у ўғри ва босқинчидир. 2Эшикдан кирган одам эса қўйларнинг чўпонидир. 3Қоровул унга эшикни очиб беради. Қўйлар унинг овозига қулоқ солади. У эса ўз қўйларини номма–ном чақириб, ташқарига олиб чиқади. 4У ўз қўйларини қўрадан олиб чиққанда, уларнинг олдида бораверади. Қўйлар эса унга эргашади, чунки улар чўпоннинг овозини биладилар. 5Бегона кишига эса эргашмайдилар. Аксинча, бегонанинг овозини танимай, ундан қочадилар.”
6Исо бу матални айтиб берганда, тингловчилар У нима демоқчи эканлигини тушунмадилар. 7Шу сабабдан Исо яна деди: “Сизларга чинини айтай: Мен қўйлар учун эшикман. 8Мендан олдин келганларнинг ҳаммаси ўғри ва босқинчи эдилар. Лекин қўйлар уларга қулоқ солмадилар. 9Мен эшикман. Ким Мен орқали кирса, нажот топади. У кириб чиқиб, яйлов ҳам топади. 10Ўғри фақат ўғирлаш, бўғизлаш, барбод қилиш учун келади. Мен эса уларга ҳаёт, фаровон ҳаёт бериш учун келганман.
11Мен яхши чўпонман. Яхши чўпон қўйлари учун жонини фидо қилади. 12Ёлланган одам эса қўйларнинг на чўпони, на эгасидир. У бўрининг келганини кўргач, қўйларни ташлаб қочади. Бўри эса қўйларни талаб, тумтарақай қилади. 13Ёлланган одам шунчаки ёлланган бўлгани учун ва қўйлар ҳақида қайғурмагани учун қочади.
14-15Мен яхши чўпонман. Осмондаги Отам Мени ва Мен Отамни билганимдай, Мен қўйларимни биламан, улар ҳам Мени биладилар. Мен қўйларим учун жонимни фидо қиламан. 16Бу қўрада бўлмаган бошқа қўйларим ҳам бор. Уларни ҳам олиб келишим керак. Улар ҳам Менинг овозимга қулоқ солади, шунда бир сурув, бир чўпон бўлади. 17Мен жонимни қайтиб олишим учун уни фидо қиламан, шу боис Отам Мени яхши кўради. 18Ҳеч ким жонимни Мендан тортиб ололмайди. Мен Ўз ихтиёрим билан уни фидо қиламан. Жонимни беришга ва уни қайтариб олишга ҳокимиятим бор. Буни Менга Отам буюрган.”
19Исонинг бу сўзлари туфайли, яҳудийлар орасида яна келишмовчилик келиб чиқди. 20Ораларидан кўпчилик:
— Уни жин урибди, У ақлдан озган! Нега Унга қулоқ соляпсизлар? — дер эдилар. 21Бошқалари эса:
— Бу жин урганнинг сўзлари эмас. Жин кўр одамнинг кўзларини оча олармиди?! — деб айтишарди.
Исони рад қилишади
22Ўша вақтда Қуддусда Маъбадни бағишлаш байрами#10:22 Маъбадни бағишлаш байрами — бу байрамнинг яна бир номи Ханука. Ханука байрами Хислав ойида — иброний календарининг тўққизинчи ойи, 25 кунида бошланиб, 8 кун нишонланарди. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан ноябрнинг ўртасидан бошланади. Маъбад Антиох IV томонидан ҳаром қилингандан кейин (Дониёр 9:27 нинг охирги изоҳига қаранг), яҳудий ватанпарвари Яҳудо Маккавей томонидан милоддан олдинги 165 йилда ўз ҳолига келтирилиб, Худога бағишланган. Маъбаднинг тикланиши ва Худога бағишланиши Ханука байрами давомида нишонланарди. нишонланаётган эди. Қиш фасли эди. 23Исо Маъбадда Сулаймон айвони#10:23 Сулаймон айвони — олди очиқ, кенг жой. Бу айвон Маъбад ҳовлисининг шарқий девори бўйлаб қурилган бўлиши мумкин. Унинг қатор баланд устунлари бўлган. Шоҳ Ҳирод қурдирган бу Маъбаднинг лойиҳаси ва расми луғатдан кейин илова қилинган “Расмлар ва лойиҳалар” бўлимида берилган. деган жойда айланиб юрар эди. 24Яҳудийлар Унинг атрофини ўраб олдилар.
— Қачонгача бизни иккилантирасиз? Агар Масиҳ бўлсангиз, бизга очиғини айтинг, — дейишди.
25Исо уларга жавоб берди:
— Мен сизларга айтдим, аммо сизлар ишонмаяпсизлар. Осмондаги Отам номидан қилаётган ишларим кимлигимни кўрсатиб турибди. 26Сизлар эса ишонмаяпсизлар, чунки сизлар Менинг қўйларимдан эмассизлар. 27Менинг қўйларим овозимга қулоқ солади. Мен уларни танийман, улар эса Менга эргашиб юришади. 28Мен уларга абадий ҳаёт бераман, улар ҳеч қачон ҳалок бўлмайдилар. Ҳеч ким уларни Менинг қўлимдан тортиб ололмайди. 29Уларни Менга берган Отам ҳаммадан буюкдир. Отамнинг қўлидан уларни тортиб олишга ҳеч кимнинг кучи етмайди. 30Мен ва Отам бирмиз.
31Яҳудийлар яна Исони тошбўрон қилмоқчи бўлдилар.
32— Мен сизларга Ота буюрган кўп хайрли ишларни кўрсатдим, уларнинг қайси бири учун Мени тошбўрон қилмоқчисизлар? — деб сўради Исо. 33Яҳудийлар Унга шундай дейишди:
— Хайрли ишингиз учун эмас, куфрлигингиз учун Сизни тошбўрон қилмоқчимиз. Сиз одам бўла туриб Ўзингизни Худо деяпсиз!
34Исо шундай жавоб қайтарди:
— Сизлар ўзларингиз доим ўқийдиган Муқаддас битикларда#10:34 Муқаддас битиклар — юнонча матнда қонун. Баъзан Эски Аҳд китоблари тўпламига нисбатан қонун сўзи ишлатилган.: “Айтдимки, ҳаммангиз худоларсиз”#10:34 Забур 81:6 оятга ва Забур 81:1 нинг иккинчи изоҳига қаранг., деб ёзилган эмасми?! 35Ўзларингиз биласизлар: Муқаддас битикларни ўзгартириб бўлмайди. Худонинг каломини олган одамлар “худолар” деб аталган–ку! 36Мени эса Отам Ўзи учун ажратиб олиб, дунёга юборган. Мен “Худонинг Ўғлиман#10:36 Худонинг Ўғли — Исо Масиҳнинг унвони. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ ЎҒЛИ иборасига қаранг.” деганим учун куфрлик қилган бўламанми?! 37Агар Мен Отамнинг ишларини қилмаётган бўлсам, Менга ишонмай қўя қолинглар. 38Борди–ю, Унинг ишларини қилаётган бўлсам, Менга ишонмасангиз ҳам, қилаётган ишларимга ишонинглар. Шунда Ота Менда ва Мен Отада эканимни билиб, англаб оласизлар.
39Улар яна Исони ушлаб олишга ҳаракат қилдилар, аммо Исо уларнинг чангалидан қутулиб қолди.
40Сўнг Исо Иордан дарёсининг шарқ томонига, илгари Яҳё одамларни чўмдириб юрган жойга қайтиб бориб, у ерда қолди. 41Унинг олдига кўп одамлар келишарди. Улар шундай деб айтишарди: “Яҳё ҳеч қандай мўъжизали аломат кўрсатмаган эди, лекин Яҳёнинг бу Одам ҳақида айтган ҳамма гапи тўғри чиқди.” 42Шундай қилиб, ўша ердаги кўп одамлар Исога ишондилар.
Currently Selected:
Юҳанно 10: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: