Ибтидо 8
8
8–БОБ
Тўфоннинг интиҳоси
1Худо Нуҳни ва у билан кемада бирга бўлган барча жонзотларни эсдан чиқармаган эди. Худо ер узра шабада эстирган эди, сув пасая бошлади. 2Ер остидаги булоқлар#8:2 Ер остидаги булоқлар — 7:11 нинг биринчи изоҳига қаранг., осмоннинг қопқаси#8:2 осмоннинг қопқаси — 7:11 нинг иккинчи изоҳига қаранг. беркилди, қаттиқ қуяётган жала тўхтади. 3Сув аста–секин ер юзида камая бошлади. Ниҳоят, 150 кундан кейин сув камайди. 4Еттинчи ойнинг ўн еттинчи куни#8:4 Еттинчи ойнинг ўн еттинчи куни — тўфон бошлангандан беш ой ўтгач (7:11 га қаранг). кема Арарат тоғи чўққиларига тиралиб тўхтаб қолди. 5Ўнинчи ойгача сув камайиб бораверди. Ниҳоят, ўнинчи ойнинг биринчи куни#8:5 ўнинчи ойнинг биринчи куни — тўфон бошлангандан тахминан етти ярим ой ўтгач (7:11 га қаранг). тоғ чўққилари кўринди.
6Яна қирқ кун ўтгач, Нуҳ кеманинг дарчасини очди–да, 7қарғани чиқариб юборди. Ер юзидаги сув қуригунча, қарға у ёқдан–бу ёққа учиб юраверди. 8Ер юзидаги сув қуриганини билиш учун энди Нуҳ кемадан каптарни учириб юборди. 9Ҳали ер юзини сув босиб ётгани учун каптар қўнгани жой тополмай, кемага — Нуҳнинг ёнига қайтиб келди. Нуҳ каптарни ушлаб, ичкарига олди. 10Етти кундан кейин Нуҳ яна каптарни кемадан учирди. 11Кечга яқин каптар унинг ёнига қайтиб келди. Каптарнинг тумшуғида янги ўсиб чиққан зайтун барги бор эди. Нуҳ билдики, ер юзидаги сув пасайибди. 12Нуҳ яна етти кунни ўтказиб, каптарни учириб юборди. Каптар Нуҳнинг ёнига бошқа қайтиб келмади.
13Нуҳ 601 ёшга кирганда, биринчи ойнинг биринчи кунида#8:13 биринчи ойнинг биринчи куни — тўфон бошлангандан тахминан ўн ярим ой ўтгач (7:11 га қаранг). ер юзидаги сув қурий бошлади. Нуҳ кеманинг қопқоғини очиб қаради, ер юзи ҳали тўлиқ қуримаган экан. 14Ниҳоят, иккинчи ойнинг йигирма еттинчи куни#8:14 иккинчи ойнинг йигирма еттинчи куни — тўфон бошлангандан тахминан ўн икки ярим ой ўтгач (7:11 га қаранг). ер бутунлай қуп–қуруқ бўлди. 15Кейин Худо Нуҳга шундай деди: 16“Кемадан чиқ, хотининг, ўғилларинг, келинларинг ҳам сен билан бирга кемадан чиқишсин. 17Ўзинг билан бирга ҳамма тирик жонзотларни — қушлару ҳайвонларни, судралиб юрувчи жониворларни, ҳашаротларни ҳам олиб чиқ, токи улар ер юзида серпушт бўлиб, кўпайиб, ғиж–ғиж қайнасин.” 18Шундай қилиб, Нуҳ ўғилларини, хотини ва келинларини бошлаб, кемадан ташқарига чиқди. 19Ҳамма ҳайвонлар, судралиб юрувчи жониворлар, ҳашаротлар, қушлар — ерда яшайдиган жамики жонзотлар ҳам ўз жуфти билан кемадан чиқди.
Нуҳ қурбонлик келтиради
20Сўнгра Нуҳ Эгамизга атаб қурбонгоҳ қурди. Сўнг ҳар бир ҳалол ҳайвондан ва ҳалол қушдан#8:20 …ҳалол ҳайвон…ҳалол қуш… — 7:2 изоҳига қаранг. олиб, қурбонгоҳ устида уларни қурбонлик қилиб куйдирди. 21Эгамиз қурбонликнинг хушбўй ҳидидан мамнун бўлиб, Ўзига Ўзи деди: “Инсоннинг кўнглида болалигиданоқ қабиҳ ният бор экан. Шундай бўлса ҳам, Мен бундан буён жамики тирик жонзотни олдингидай қириб ташламайман. Инсон туфайли бутун дунёни лаънатламайман. 22Бу олам турар экан, баҳорда экин–тикин, кузда ўрим–йиғим, ёз ва қиш, совуқ ва иссиқ, кундуз ва тун бўлаверади.”
S'ha seleccionat:
Ибтидо 8: ЎзбМК
Subratllat
Comparteix
Copia
Vols que els teus subratllats es desin a tots els teus dispositius? Registra't o inicia sessió
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: