Ибтидо Кириш

Кириш
Ибтидо китоби Тавротнинг биринчи китобидир. Мазкур китобда оламнинг яратилиши, инсон зотининг пайдо бўлиши, Исроил халқининг келиб чиқиши тўғрисида сўз юритилади. Бутун борлиқни, ер юзидаги жамики халқлару шоҳликларни, инсоният тарихини ягона Худо бошқаришига китобда алоҳида урғу берилади.
Ибтидо китобининг биринчи қисмида (1-11–боблар) олам ва инсониятнинг Иброҳим пайғамбаргача бўлган даври ҳикоя қилинади. Худо ҳамма нарсани жуда ажойиб қилиб яратган эди, лекин илк яратилган икки инсон — Одам Ато билан Момо Ҳаво Худога итоат этмадилар. Уларнинг итоатсизлиги туфайли дунёга гуноҳ кириб келди. Инсонлар шу қадар гуноҳга ботиб кетдиларки, Нуҳ пайғамбардан ва унинг оиласидан ташқари, жамики инсониятни қириб ташлаш учун Худо ер юзига тўфон юборишга қарор қилди. Нуҳ ва унинг оиласи Худога итоат этарди, шунинг учун Худо Нуҳга: “Ўзингни, оилангни, ҳайвонлар ва қушларнинг ҳар бир турини сақлаб қолиш учун катта кема яса”, деб амр этди. Тўфондан кейин одамзод яна ер юзи бўйлаб ёйилди. Лекин уларнинг кўпчилиги яна Худога итоат этмай қўйди.
Ибтидо китобининг қолган қисми (12-50–боблар) Иброҳим ва унинг хонадони тарихига оид воқеаларни қамраб олади. Худо Иброҳим хонадонини, Ўзимнинг халқим қиламан, деб танлаб олади. Иброҳим ва унинг хотини Сора бефарзанд эдилар, лекин Худо уларга фарзанд ваъда қилиб, ўша фарзанд орқали жамики халқларга барака беришини айтади.
Худонинг амри билан Иброҳим ва Сора ўзларининг она юртини тарк этиб, Канъон юртига кўчиб борадилар. Худо бу юртни уларнинг наслига беришни ваъда қилган эди. Иброҳим билан Сора анча кексайиб қолганларида, Худо Ўз ваъдасини бажариб, уларга ўғил ато этади, улар ўғлининг исмини Исҳоқ қўядилар. Исҳоқ икки ўғил кўради, ўғилларига Ёқуб ва Эсов деб исм қўяди. Ёқуб ўн икки ўғил кўради. Улар Исроилнинг ўн икки қабиласига асос соладилар.
Китобнинг охирида Ёқубнинг ўғли Юсуф ҳақида ҳикоя қилинади. Юсуфнинг ака–укалари уни Исмоилий савдогарларига қул қилиб сотиб юборишади. Лекин вақти келиб, Юсуф Миср ҳокими бўлади. Шу орқали у қаҳатчилик даврида Миср халқини ва отаси Ёқубнинг бутун хонадонини қутқариб қолади. Мазкур китобнинг моҳияти шундан иборатки, Худо инсоният тақдирини бошқаради, юз бераётган ҳамма ҳодисаларни назорат қилади, ҳатто инсоннинг ёмон ниятию қабиҳ ишларини Ўзининг эзгу режасини амалга ошириш учун ишлатади. Миср юртида Юсуф ака–укаларига шундай дейди: “Сизлар менга раво кўрган ёмонликни Худо яхшиликка ишлатди. Сон–саноқсиз одамларни сақлаб қолиш учун У мени шу ерга олиб келди.” (Ибтидо 50:20)

Արդեն Ընտրված.

Ибтидо Кириш: ЎзбМК

Ընդգծել

Կիսվել

Պատճենել

None

Ցանկանու՞մ եք պահպանել ձեր նշումները ձեր բոլոր սարքերում: Գրանցվեք կամ մուտք գործեք