Ибтидо 6
6
6–БОБ
Инсониятнинг қабиҳлиги
1Ер юзида инсонлар борган сари кўпая бошлади. Қизлар ҳам туғилган эди. 2Илоҳий зотлар#6:2 Илоҳий зотлар — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси Худонинг ўғиллари ёки Худоларнинг ўғиллари (шу бобнинг 4–оятида ҳам бор). Бу ибронийча ибора Эски Аҳднинг бошқа жойларида ҳам илоҳий зотларга нисбатан ишлатилгани учун (Аюб 1:6, 2:1, 38:7 га қаранг), олимларнинг аксарияти бу ибора мазкур оятда ҳам илоҳий зотларни билдиради, деб таъкидлашади (яна 1 Бутрус 3:19-20, 2 Бутрус 2:4, Яҳудо 6-7–оятларга қаранг). Бироқ баъзи олимлар Эски Аҳднинг бошқа оятларига асосланган ҳолда (мисол учун, Қонунлар 14:1, 2 Шоҳлар 7:14 га қаранг), бу ерда инсон зоти ҳақида сўз юритилган деб айтишади, чунки бунга ўхшаш иборалар ўша оятларда одамга нисбатан ишлатилган. Бу олимлардан баъзиларининг шарҳлашича, мазкур ибора ўзига катта ҳарамлар яратган, қудратли ҳукмдорлар бўлган Ламехга ўхшаш (4:19 га қаранг) мағрур кишиларга ишора қилади. Бошқа олимларнинг таъкидлаши бўйича, бу оятда Шиснинг авлодлари назарда тутилган. Шис Нуҳ пайғамбарнинг, шунингдек, Худо танлаган Исроил халқининг бобокалони эди. Бу нуқтаи назарга биноан Шиснинг авлодлари Қобилнинг авлодига мансуб бўлган аёлларга (“матнда чиройли қизлар”, деб айтилган) уйланган ва шу туфайли фосиқ йўлга кирганлар (бу оятга тегишли кейинги изоҳни ўқинг)., бу қизлар#6:2 бу қизлар — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси инсон зотининг қизлари (шу бобнинг 4–оятида ҳам бор). Кўп олимларнинг шарҳлашича, бу ибронийча ибора умуман аёлларга нисбатан ишлатилган. Бироқ олимларнинг баъзилари бу ерда айнан Қобилнинг авлодига мансуб бўлган аёллар назарда тутилган, деб таъкидлашади (бу оятга берилган юқоридаги изоҳни ўқинг). Худо Қобилни лаънатлаган эди (4:10-12 га қаранг). чиройли экан, деб ёқтирганларини ўзларига хотин қилиб олавердилар. 3Шунда Эгамиз айтди: “Мен ато этган Руҳ#6:3 Руҳ — бу оятда барча жонзотга ҳаёт ато этувчи Худонинг ҳаётбахш қудрати назарда тутилган. инсонлар билан абадий қолмайди#6:3 Мен ато этган Руҳ инсонлар билан абадий қолмайди… — ёки Менинг Руҳим инсонлар билан абадий курашмайди…., чунки улар ўладиган жонлардир#6:3 …улар ўладиган жонлардир — ёки …улар ярамасдир.. Келгусида улар 120 йил умр кўрсин.” 4Ўша кунларда, ундан кейин ҳам бу оламда улкан паҳлавонлар#6:4 улкан паҳлавонлар — ибронийча матнда нефилим. Бу сўз ҳайбатли ва кучли одамларга нисбатан ишлатилган (яна Саҳрода 13:34 га қаранг). Тўфондан олдин яшаган Нефилимлар бу оятда ва мазкур бобнинг 2–оятида тилга олинган илоҳий зотлар ва аёл зотининг авлодлари эдилар. яшади. Илоҳий зотлар билан аёл зотидан#6:4 аёл зоти — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси инсон зотининг қизлари. Шу бобнинг 2–оятига берилган иккинчи изоҳга қаранг. туғилган бу паҳлавонлар қадимги даврнинг буюк қаҳрамонлари, машҳур жангчилари бўлган эдилар.
5Эгамиз кўрдики, ер юзида инсон зоти қилаётган қабиҳликлар жуда ҳам кўп экан. Уларнинг кўнглида фақат қабиҳ ният бор экан. 6Эгамиз ер юзида инсонларни яратганидан пушаймон бўлди, юракдан афсусланди. 7Эгамиз айтди: “Ўзим яратган инсон зотини ер юзидан қириб юбораман. Мен инсон билан бирга ҳайвонларни, судралиб юрувчи жониворларни, ҳашаротларни, қушларни ҳам қираман, уларни яратганимдан пушаймон бўляпман.” 8Фақат Нуҳ Эгамизнинг марҳаматига сазовор бўлган эди.
Нуҳ
9Нуҳнинг насл–насаби тарихи қуйидагичадир:
Ўша даврда ер юзидаги солиҳ, бенуқсон одам фақат Нуҳ бўлиб, Худога ҳамроҳ бўлиб яшарди. 10Нуҳнинг Сом, Хом, Ёфас деган учта ўғли бор эди.
11Эндиликда ер юзи Худонинг олдида ахлоқсизликка, зўравонликка тўлиб–тошиб кетган эди. 12Худо кўрдики, олам бузилиб кетган, ер юзидаги жамики инсоният йўлдан озган эди. 13Худо Нуҳга айтди: “Мен бутун ер юзидаги инсонларни қириб ташлашга қарор қилдим. Чунки ер юзи уларнинг дастидан зўравонликка тўлиб–тошди. Энди уларни бутун ер билан бирга йўқ қилмоқчиман. 14Қаттиқ ёғочдан#6:14 Қаттиқ ёғоч — ибронийча матнда гофер ёғочи. Қандай турдаги ёғоч эканлиги номаълум. ўзингга кема яса, кеманинг ичида хоналар ҳам ясаб, кеманинг ички ва ташқи томонини қора сақич билан суваб чиқ. 15Кеманинг узунлиги 300 тирсак, кенглиги 50 тирсак, баландлиги 30 тирсак#6:15 …узунлиги 300 тирсак, кенглиги 50 тирсак, баландлиги 30 тирсак… — узунлиги тахминан 135 метрга, кенглиги тахминан 22,5 метрга, баландлиги тахминан 13,5 метрга тўғри келади. бўлсин. 16Кеманинг томини ясаганингда, том билан кеманинг девори оралиғида бир тирсак#6:16 бир тирсак — тахминан 45 сантиметрга тўғри келади. очиқ жой қолдир#6:16 Кеманинг томини ясаганингда…очиқ жой қолдир — ёки Кеманинг гир айланасида, томдан бир тирсак пастроғида очиқ жой қолдир.. Эшигини кеманинг ён томонидан яса. Кемани уч қаватли қилиб яса. 17Мен ер юзини тўфонга бостириб, тирик жонзотнинг ҳаммасини қириб ташлайман. Ер юзидаги жамики мавжудот нобуд бўлади. 18Сен билан эса Мен аҳд қиламан. Сен кема ичига кирасан, сен билан бирга ўғилларинг, хотининг, келинларинг ҳам киради. 19Ҳайвонларнинг ҳар бир туридан бир жуфтдан — эркаги ва урғочисидан кема ичига ўзинг билан олиб кирасан, токи тўфон пайтида улар сен билан бирга тирик қолсин. 20Қушларнинг, ҳайвонларнинг, судралиб юрувчи жониворларнинг ва ҳашаротларнинг ҳар бир туридан жуфт–жуфт қилиб, ўзинг билан олиб кирасан, токи улар тирик қолсин. 21Ўзинг билан озиқ–овқатларнинг ҳар бир туридан ғамлаб ол. Озиқ–овқатлар оиланг билан барча жонзотларга егулик бўлади.” 22Нуҳ ҳамма нарсани Худо амр этгандай қилди.
Voafantina amin'izao fotoana izao:
Ибтидо 6: ЎзбМК
Asongadina
Hizara
Dika mitovy
Tianao hovoatahiry amin'ireo fitaovana ampiasainao rehetra ve ireo nasongadina? Hisoratra na Hiditra
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: