Ибтидо 4
4
4–БОБ
Қобил билан Ҳобил
1Одам Ато хотини Момо Ҳавога яқинлашгандан кейин, Момо Ҳаво ҳомиладор бўлди. Момо Ҳаво ўғил кўрди ва: “Худонинг қудрати билан ўғилли бўлдим”, деб исмини Қобил#4:1 Қобил — бу исм ибронийчадаги эга бўлмоқ сўзига оҳангдош. қўйди. 2Кейинроқ Момо Ҳаво иккинчи ўғлини туғди ва унга Ҳобил деб исм қўйди. Болалар улғайиб, Ҳобил — қўйчивон, Қобил — деҳқон бўлди. 3Вақти келиб, Қобил ернинг ҳосилидан Эгамизга назр олиб келди. 4Ҳобил ҳам сурувидаги биринчи туғилган қўзилардан биттасини танлаб олиб, сўйди ва қўзининг ёғли жойларини Эгамизга назр қилиб олиб келди. Эгамиз Ҳобилни ва унинг назрини манзур кўрди, 5лекин Қобилнинг ўзи ҳам, унинг назри ҳам маъқул бўлмади. Қобил қаттиқ хафа бўлиб, қовоғини солди. 6Шунда Эгамиз Қобилга деди: “Нега хафа бўлдинг? Нимага қовоғингни солдинг? 7Агар сен тўғри иш қилсанг, сени қабул қилмасмидим?!#4:7 …сени қабул қилмасмидим?! — ёки …назрингни қабул қилмасмидим?! ёхуд …хурсанд бўлмасмидинг?! Билгинки, ёмон иш қилсанг, эшигингда гуноҳ пойлаб туради, шерга ўхшаб ташланиб, сени ўлжа қилмоқчи бўлади. Гуноҳ сенинг устингдан ҳукмрон бўлишни истайди. Лекин сен гуноҳни мағлуб қилишинг керак.”
8Қобил укаси Ҳобилга: “Юр, далага борамиз”, деб таклиф қилди#4:8 Қобил укаси Ҳобилга: “Юр, далага борамиз”, деб таклиф қилди — қадимий юнонча, сурёнийча ва лотинча таржималардан. Ибронийча матнда Қобил укаси Ҳобил билан гаплашди.. Улар далага борганларида, Қобил укасига ташланиб, уни ўлдирди.
9Эгамиз Қобилдан:
— Уканг Ҳобил қаерда? — деб сўради.
— Билмайман, нима, укам қаерга борса, мен унинг қадамини ўлчаб юришим керакми?! — деб эътироз билдирди.
10Шунда Эгамиз:
— Нима қилиб қўйдинг?! — деди. — Эшитиб ол: укангнинг қони Менга ердан фарёд қилмоқда. 11Укангнинг қони билан ерни булғаганинг учун энди лаънати бўласан, ерга ҳеч қачон ишлов беролмайсан. 12Ерга қанчалик жон куйдириб ишлов бермагин, ер сен учун бошқа мўл ҳосил етиштирмас. Ҳозирдан бошлаб сен ер юзида доимо бир жойдан бошқа жойга қочиб, бошпанасиз, дайдиб юрасан.
13Қобил Эгамизга:
— Жазойим шунчалик оғирки, бир ўзим кўтара олмайман, — деб жавоб берди. 14— Бугун Сен мени еримдан ҳайдадинг. Энди мен Сендан узоқ бўлиб яшайман, ер юзида сарсон–саргардон бўлиб, қочиб юраман. Энди мени бирортаси учратиб қолиб, ўлдириб қўйиши мумкин.
15Шунда Эгамиз:
— Йўқ, ҳеч ким сени ўлдирмайди! — деб жавоб берди Қобилга. — Ким сени ўлдирса, ундан етти карра ўч оламан.
Шундай қилиб, Эгамиз, Қобилни биров уриб ўлдириб қўймасин деб, унга тамға қўйди. 16Сўнгра Қобил Эгамиздан узоқлашиб кетди ва Аданнинг шарқидаги Нод#4:16 Нод — ибронийчадаги маъноси дарбадарлик. деган ерга ўрнашди.
Қобилнинг насли
17Қобилнинг хотини ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. Ўғлига Ханўх деб исм қўйдилар. Қобил бир шаҳар қурди ва шаҳарни ўғлининг исми билан Ханўх деб атади. 18Ханўх бир ўғил кўриб, исмини Ирод қўйди. Ироддан — Махувол, Махуволдан — Матушол, Матушолдан — Ламех деган ўғиллар туғилди. 19Ламех икки хотин олди. Биттасининг исми Оида, бошқасиники Зилла эди. 20Оида бир ўғил кўриб, исмини Ёбол қўйди. Ёбол чодирларда яшайдиган чўпонларнинг ота–бобоси бўлди. 21Укасининг исми Ювал эди. Ювал лира ва най чалувчи созандаларнинг ота–бобоси бўлди. 22Зилла ҳам бир ўғил кўриб, исмини Тувалқобил қўйди. Тувалқобил биринчи бўлиб бронза ва темир асбоблар ясаган эди. Тувалқобилнинг Намах деган синглиси бор эди.
23Ламех хотинларига деди:
“Оида ва Зилла, менга қулоқ солинглар.
Эй хотинларим! Гапимни эшитинглар!
Мени яралаган одамни мен ўлдирдим,
Мени урган ёш йигитни нобуд қилдим.
24Қобилни ўлдиргандан етти карра ўч олинса,
Ламехни ўлдиргандан етмиш етти карра ўч олинар.”
Шис ва Энўш
25Одам Ато билан хотини яна бир ўғил кўрдилар. Момо Ҳаво: “Қобил ўлдирган Ҳобилнинг ўрнига Худо бошқа фарзанд берди”, деб исмини Шис#4:25 Шис — бу исм ибронийчадаги берилган сўзига оҳангдош. қўйди. 26Шис улғайиб, у ҳам бир ўғил кўрди ва исмини Энўш қўйди. Ўша пайтда одамлар энди Эгамизга сажда қила бошлаган эдилар.
လက္ရွိေရြးခ်ယ္ထားမွု
Ибтидо 4: ЎзбМК
အေရာင္မွတ္ခ်က္
မၽွေဝရန္
ကူးယူ
မိမိစက္ကိရိယာအားလုံးတြင္ မိမိအေရာင္ခ်ယ္ေသာအရာမ်ားကို သိမ္းဆည္းထားလိုပါသလား။ စာရင္းသြင္းပါ (သို႔) အေကာင့္ဝင္လိုက္ပါ
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: