Юҳанно 5
5
5–БОБ
Исо шолни соғайтиради
1Бу ҳодисалардан кейин Исо яҳудийларнинг байрамини нишонлаш учун Қуддусга борди. 2Қуддуснинг Қўй дарвозаси ёнида бир ҳовуз бор эди. Бу ҳовузнинг орамийча#5:2 орамийча — бу ўринда ишлатилган юнонча сўз иброний тилини ёки орамий тилини билдириши мумкин. Ўша пайтда қадимги Фаластинда яшаган яҳудийлар одатда орамий тилида гаплашар эдилар. номи Байтзада#5:2 Байтзада — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Байтҳасда. бўлиб, бешта айвони бор эди. 3-4Бу айвонларда кўр, чўлоқ ва шол бўлган кўп ногиронлар ётар эди#5:3-4 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар 3–оятнинг охири ва 4–оятни ташкил этиб, қўшимча қилинган: Улар сувнинг қимирлашини интизор бўлиб кутар эди. 4 Чунки Эгамизнинг бир фариштаси гоҳ–гоҳ ҳовузга тушиб, сувни ҳаракатга келтирар эди. Сув қимирлаши билан ҳовузга биринчи бўлиб ким тушса, ҳар қандай хасталикдан халос бўлар эди.. 5Бу ерда ўттиз саккиз йилдан бери ногирон бўлиб ётган бир киши бор эди. 6Исо унинг ётганини кўрди, у узоқ вақтдан бери хаста эканлигини Исо биларди. Шунинг учун ундан:
— Соғайишни истайсанми? — деб сўради. 7Ногирон одам Исога шундай жавоб берди:
— Тақсир, сув қимирлаганда мени ҳовузга туширадиган одам йўқ. Мен боргунимча, бошқаси мендан олдин тушиб олади.
8Исо унга шундай деди:
— Ўрнингдан тур! Тўшагингни олиб, юр!
9Ўша одам шу заҳоти соғайиб кетди. Тўшагини олиб, юра бошлади.
Бу ҳодиса Шаббат куни содир бўлди. 10Шунинг учун яҳудийлар соғайиб кетган одамга дейишди:
— Бугун Шаббат куни! Шу куни тўшакни кўтариб юриш қонунда ман этилган!#5:10 Шу куни тўшакни кўтариб юриш қонунда ман этилган! — фарзийлар Тавротдаги қонунни (Чиқиш 34:21, Еремиё 17:21-22, Нахимиё 13:15 га қаранг) ўзларича жиддий шарҳлаб, ҳатто инсон ҳаётига оид икир–чикирларни ҳам қонун даражасига кўтарганлар. Шунинг учун улар соғайиб кетган одам қилган ишни Шаббат кунига хилоф иш деб ҳисоблаганлар. Яна Матто 12:9-12 га қаранг.
11У одам эса шундай жавоб берди:
— Мени соғайтирган Киши менга: “Тўшагингни олиб, юр”, деб айтди.
12— “Тўшагингни олиб, юр”, деб айтган Одам ким? — деб сўрадилар. 13Шифо топган одам эса Унинг кимлигини билмас эди, у ерда халқ кўплигидан Исо Ўзини четга олган эди.
14Кейинроқ Исо у одамни Маъбадда учратиб қолиб, унга деди:
— Мана, сен соғайдинг. Энди гуноҳ қилма, тағин бошингга бундан баттар кунлар келмасин.
15Бу одам бориб, уни соғайтирган Исо эканлигини яҳудийларга айтди. 16Улар эса, Исони Шаббат кунида бундай ишлар қилиб юргани учун қувғин қила бошладилар#5:16 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар оятга қўшимча қилинган: ва Уни ўлдириш йўлини излай бошладилар.. 17Аммо Исо уларга шундай деди:
— Менинг Отам шу кунгача Ўз ишини қилиб келяпти, Мен ҳам Ўз ишимни қиляпман.
18Ана шу сўзи учун яҳудийлар Исони ўлдиришга янада кўпроқ ҳаракат қилишди. Чунки У нафақат Шаббат қоидаларини бузди, балки Худони Отам деб, Ўзини Худога тенглаштирган эди.
Ўғилнинг ҳокимияти
19Исо яҳудийларга шундай деди: “Сизларга чинини айтай: Ўғил Ўзидан–Ўзи ҳеч нарса қила олмайди. Фақат Отасидан кўрган ишларни қилади. Осмондаги Ота нималарни қилса, Ўғил ҳам худди шуларни қилади. 20Ахир, Ота Ўғлини яхши кўради, Ўзи қилган ҳамма ишларни Ўғлига кўрсатади. У Ўғлига бундан ҳам буюкроқ ишларни кўрсатади, шунда ҳаммангиз ҳайрон қоласизлар. 21Ота ўликларни тирилтириб, уларга ҳаёт бахшида этгандай, Ўғил ҳам истаган одамига ҳаёт бахш этади. 22Шунингдек, Ота ҳеч кимни ҳукм қилмайди, балки ҳукм қилиш ҳуқуқини Ўғлига берган, 23токи ҳамма осмондаги Отани ҳурмат қилгандай, Ўғлини ҳам ҳурмат қилсинлар. Ким Ўғилни ҳурмат қилмаса, Уни юборган Отани ҳам ҳурмат қилмаган бўлади.
24Сизларга чинини айтай: Менинг сўзларимни тинглаган ва Мени Юборганга ишонган киши абадий ҳаётга эгадир. У ҳукм қилинмайди. Зотан, у ўлимдан ҳаётга ўтган. 25Сизларга чинини айтай: ўликлар Худо Ўғлининг#5:25 Худо Ўғли — Исо Масиҳнинг унвони. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ ЎҒЛИ иборасига қаранг. овозини эшитадиган вақт келади, келиб қолди ҳам. Ўғилнинг овозига қулоқ солганлар тирилади. 26Зеро, Отанинг Ўзи ҳаёт манбаи бўлгани каби, Ўғлига ҳам ҳаёт манбаи бўлиш қудратини ато қилди. 27Бундан ташқари, самовий Ота инсонларни ҳукм қилиш ҳокимиятини Ўғлига берди, чунки У Инсон Ўғлидир. 28Бунга ҳайрон қолманглар! Қабрда ётган марҳумларнинг ҳаммаси Инсон Ўғлининг овозини эшитадиган вақт келади. 29Шунда ўликлар қабрларидан чиқадилар: яхшилик қилганлар яшаш учун тирилади, ёмонлик қилганлар эса маҳкум бўлиш учун тирилади.
Исо ҳақида Худонинг берган гувоҳлиги
30Мен Ўзимдан Ўзим ҳеч нарса қилолмайман. Осмондаги Отам Менга қандай айтса, шундай ҳукм қиламан, шунинг учун ҳукмим тўғридир. Зотан, Мен Ўз иродамни эмас, балки Мени юборган Отамнинг иродасини бажо келтиришни истайман. 31Агар Мен Ўзим ҳақимда Ўзим гувоҳлик берсам, Менинг гувоҳлигим ҳақиқий бўлмайди. 32Аммо Мен ҳақимда гувоҳлик берувчи бошқаси бор. Унинг берган гувоҳлиги ҳақиқат эканлигини биламан.
33Сизлар Яҳёнинг олдига одам юбордингизлар, у ҳақиқат тўғрисида гувоҳлик берди. 34Гарчи Мен инсоннинг гувоҳлигига муҳтож бўлмасам–да, лекин буларни сизлар нажот топишингиз учун айтяпман. 35Яҳё гўё ёниб туриб, нур сочган бир чироқдай эди. Сизлар эса унинг нурида бирпас қувонмоқчи бўлдингизлар. 36Бироқ Мен Яҳёдан кўра, каттароқ гувоҳликка эгаман. Гувоҳлик деб, Мен тугатишим учун осмондаги Отам берган ишларни назарда тутяпман. Буларнинг ҳаммаси Мени Отам юборганидан далолат беради.
37Мени юборган Отамнинг Ўзи ҳам Мен ҳақимда гувоҳлик бериб турибди. Сизлар эса ҳеч қачон Унинг овозини эшитмагансиз, қиёфасини ҳам кўрмагансиз. 38Унинг каломи ҳам кўнглингиздан жой олмади, чунки сизлар У юборган Зотга ишонмаяпсизлар. 39Сизлар Муқаддас битикларни#5:39 Муқаддас битиклар — одатда Эски Аҳд китоблари тўплами шу ном билан аталади. текширасизлар, чунки улар орқали абадий ҳаётга эга бўламиз, деб ўйлайсизлар. Аммо ўша Ёзувлар Мен тўғримда гувоҳлик беради–ку! 40Сизлар эса ҳаётга эга бўлиш учун олдимга келишни истамайсизлар.
41Мен инсонлардан таҳсин кутмайман. 42Лекин сизларни биламан, қалбингизда Худонинг севгиси йўқ. 43Мен Отамнинг номидан келдим, аммо сизлар Мени қабул қилмаяпсизлар. Агар кимдир ўз номидан келса, уни қабул қилаверасизлар. 44Сизлар бир–бирингиздан таҳсинлар олишни яхши кўрасизлар, лекин ягона Худонинг таҳсинига сазовор бўлишга ҳаракат қилмайсизлар. Қандай қилиб ҳам Менга ишона олардингиз?! 45Мен сизларни Ота олдида айблайман, деб ўйламанглар. Сизлар Мусога умид боғлагансизлар. Мусонинг ўзи сизларни айблайди. 46Агар Мусога ишонганингизда эди, Менга ҳам ишонган бўлар эдингизлар. Ахир, у Мен ҳақимда ёзган эди. 47Мусонинг ёзувларига ишонмаган бўлсангиз, Менинг сўзларимга қандай ишонасизлар?!”
Kasalukuyang Napili:
Юҳанно 5: ЎзбМК
Haylayt
Ibahagi
Kopyahin
Gusto mo bang ma-save ang iyong mga hinaylayt sa lahat ng iyong device? Mag-sign up o mag-sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: