Logo ng YouVersion
Hanapin ang Icon

Луқо 22

22
22–БОБ
Исони ўлдириш режаси
1Хамиртурушсиз нон байрамига яқин қолган эди. Бу байрам Фисиҳ#22:1 Хамиртурушсиз нон байрами…Фисиҳ… — 2:41 изоҳига қаранг. деб аталарди. 2Бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари Исони яширинча ўлдириш учун фурсат пойлаб юрган эдилар, чунки улар халқдан қўрқардилар. 3Шунда ўн икки ҳаворийдан бири — Яҳудо Ишқариётнинг ичига шайтон кириб олди. 4Яҳудо бош руҳонийларнинг ва Маъбад миршаббошиларининг#22:4 Маъбад миршаббошилари — Маъбадни қўриқлаш ва у ерда тартиб сақлаш учун масъул бўлган яҳудий ҳарбийлари. олдига бориб, Исони қандай тутиб бериш тўғрисида улар билан гаплашди. 5Улар жуда хурсанд бўлиб, Яҳудога пул берадиган бўлдилар. 6Яҳудо рози бўлди ва Исони халқдан яширинча уларнинг қўлига тутиб бериш учун қулай фурсатни кута бошлади.
Қутлуғ кеча ва Исога хиёнат
7Хамиртурушсиз нон байрами келди. Шу куни Фисиҳ қўзиси қурбонлик қилинар эди. 8Исо Бутрус билан Юҳаннони юбораётиб шундай деди:
— Боринглар, биз учун Фисиҳ таомини тайёрланглар.
9Улар Исодан сўрадилар:
— Байрам таомини қаерда тайёрлашимизни хоҳлайсиз?
10Исо уларга деди:
— Қуддусга киришларингиз биланоқ, кўзада сув кўтариб кетаётган бир одамни учратасизлар. Ўша одамга эргашиб, у кирадиган уйга киринглар. 11Хонадон эгасига шундай деб айтинглар: “Устозимиз шогирдлари билан Фисиҳ таомини емоқчилар. У сиздан: «Бизга тайёрлаб қўйилган меҳмонхона қаерда?» деб сўраб юбордилар.” 12Уй эгаси сизларга жиҳозланган катта болохонани кўрсатади. У ерда биз учун ҳозирлик кўринглар.
13Шогирдлар кетдилар. Ҳамма нарса худди Исо айтгандай рўй берди. Улар Фисиҳ таомини тайёрладилар.
14Зиёфат вақти бўлди. Исо билан ҳаворийлари дастурхон атрофига ёнбошлашди. 15Исо уларга деди:
— Мен азоб чекмасимдан аввал бу Фисиҳ таомини сизлар билан бирга ейишни жуда ҳам орзу қилгандим. 16Сизларга айтай: биз Худонинг Шоҳлигида ҳақиқий Фисиҳ таомини емагунимизча, Мен бу таомдан бошқа емайман.
17Кейин Исо шароб қуйилган косани олиб, шукрона дуосини айтиб деди:
— Буни олинглар, ўзаро бўлишинглар. 18Сизларга айтай: Худонинг Шоҳлиги келмагунча, Мен узум неъматидан бошқа ичмайман.
19Сўнгра нонни олди, шукрона дуосини айтиб синдирди ва шогирдларига бериб деди:
— Бу нон Менинг танамни билдиради. Танам сизлар учун фидо бўлади. Биргаликда нон синдириб еганингизда Мени хотирланглар.
20Овқатланиб бўлганларидан кейин, Исо яна шароб қуйилган косани олиб, шундай деди:
— Бу коса Худонинг янги аҳдини#22:20 янги аҳд — Исо Масиҳ бутун одамзоднинг гуноҳини Ўз бўйнига олиб, хочда ўлди. Шу орқали янги аҳдни кучга киритди (Ибронийлар 8:6-13, 9:11-17 га қаранг). Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги АҲД сўзига қаранг. билдиради. Бу аҳд сизлар учун тўкиладиган қоним эвазига кучга киради. 21Ана, қаранг! Менга хиёнат қиладиган одам Мен билан бир дастурхонда ўтирибди. 22Ҳа, Худо режа қилгандай, Инсон Ўғли жон беради. Аммо Инсон Ўғлига хиёнат қилган одамнинг ҳолига вой!
23Шунда улар бир–бирларидан:
— Орамизда бундай ишга қўл урадиган ким экан? — деб сўрай бошладилар.
Энг катта ким?
24Шогирдлар орасида: “Қайси биримиз энг катта ҳисобланишимиз керак?” деган баҳс бўлди.
25Исо уларга деди: “Бутпарастларнинг ҳукмдорлари халқларига ўз ҳукмини ўтказадилар. Эл бошлиқлари ўзларини олийҳиммат деб атайдилар. 26Сизлар эса бундай бўлманглар. Аксинча, орангизда ким катта бўлса, ўзини энг кичикдай тутсин. Ким бошлиқ бўлса, хизматкордай бўлсин. 27Хўш, ким катта? Дастурхон атрофида ўтирганми ёки унга хизмат қилаётганми? Дастурхон атрофида ўтирган эмасми?! Мен эса орангизда хизматкордайман.
28Оғир кунларимда ёнимда бўлдингизлар. 29Шунинг учун осмондаги Отам Менга инъом қилган Шоҳликни Мен сизларга инъом қиляпман. 30Сизлар Менинг Шоҳлигимда дастурхоним атрофида ўтириб еб–ичасизлар, тахтларда ўтириб, Исроилнинг ўн икки қабиласига ҳукмронлик қиласизлар.”
Исо Бутруснинг тониши тўғрисида башорат қилади
31Исо деди:
— Шимўн#22:31 Шимўн — Бутрус исми билан ҳам танилган, Бутрус исмини унга Исо қўйган эди (6:14 га қаранг)., Шимўн! Мана, буғдойни ғалвирдан ўтказишгандай, шайтон сизларни синовдан ўтказишга изн талаб қилди#22:31 …буғдойни ғалвирдан ўтказишгандай, шайтон сизларни синовдан ўтказишга изн талаб қилди — буғдойни янчгандан кейин, тозалаш учун одатда уни ғалвирдан ўтказишади. Бу ўринда мазкур ибора синов маъносида келган. Шайтон Исонинг шогирдларини синамоқчи бўлиб, уларнинг Исодан юз ўгириши ёки Унга содиқ қолишини билмоқчи эди. Худди шу сингари, қадимда Худо шайтонга Аюбни синаш учун изн берган эди (Аюб 1:6-2:10 га қаранг).. 32Бироқ имондан тоймасин деб, Мен сен учун ибодат қилдим. Сен тавба қилиб, Менга қайтганингдан кейин, биродарларингни имонда мустаҳкамла.
33Шимўн Исога жавобан деди:
— Ҳазрат! Мен Сиз билан зиндонга ҳам, ўлимга ҳам боришга тайёрман!
34Исо эса деди:
— Эҳ Бутрус! Сенга шуни айтай: бугун хўроз қичқирмасдан олдин сен уч марта Мени танимаслигингни айтасан.
Ҳамён, тўрва, қилич
35Исо шогирдларига деди:
— Мен сизларни ҳамёнсиз, тўрвасиз, чориқсиз юборганимда#22:35 Мен сизларни…юборганимда… — 10:1-12 га қаранг., бирон нарсада камчилигингиз бормиди?
— Ҳеч нарсада! — жавоб берди улар. 36Исо уларга шундай деди:
— Энди эса кимнинг ҳамёни ёки тўрваси бўлса, олсин. Кимда қилич йўқ бўлса, чопонини сотиб, қилич#22:36 …ҳамён…тўрва…қилич… — хатарли сафарга отланган одам одатда ўзи билан ҳамён, тўрва ва қилични оларди. Булар рамзий маънода ишлатилган бўлиб, Исонинг ва шогирдларининг бошига тушадиган синовлар даврини билдиради. Исо бу сўзларни кўчма маънода ишлатганини тушунмаган шогирдлар жанг қилишга тайёрланган эдилар (шу бобнинг 38, 49-51–оятларига қаранг). харид қилсин. 37Сизларга айтай: “У гуноҳкорлар қаторида саналди”#22:37 Ишаё 53:12 га қаранг., — деб Мен ҳақимда айтилган башорат бажо бўлиши керак. Ҳа, Мен ҳақимда ёзилган бу сўз бажо бўляпти.
38Шогирдлар:
— Ҳазрат, қаранг, мана бу ерда иккита қилич бор экан! — дедилар.
— Бўлди, бас қилинглар! — деди Исо.
Исо Зайтун тоғида ибодат қилади
39Исо шаҳардан чиқиб, одатдагидай Зайтун тоғига#22:39 Зайтун тоғи — 19:29 изоҳига қаранг. йўл олди. Шогирдлари ҳам Унинг орқасидан кетдилар. 40Исо ўша жойга етиб келгандан кейин, шогирдларига:
— Васвасага тушиб қолмайлик, деб ибодат қилинглар#22:40 Васвасага тушиб қолмайлик, деб ибодат қилинглар… — Исо Ўз шогирдларини ҳадемай синов пайти бошланиши ҳақида огоҳлантиряпти (шу бобнинг 22-23, 31-36–оятларига, 31–оятнинг иккинчи изоҳига ва 36–оятнинг изоҳига қаранг). Ўша пайтда улар васвасага тушиб, Исо Масиҳдан юз ўгиришлари мумкин эди., — деди. 41Ўзи улардан бир тош отар масофача нари борди–да, тиз чўкиб ибодат қилди:
42— Эй Ота! Қанийди, бу азоб косасини#22:42 бу азоб косаси — юнонча матнда бу коса, Исонинг азоблари ва хочдаги ўлимига ишора (18:31-32 га ва шу бобнинг 14-22–оятларига қаранг). “Косадан ичмоқ” ибораси азоб–уқубат тортиб, жазо олиш маъносини билдиради (мисол учун, Забур 74:9, Ишаё 51:17, Еремиё 25:15 га қаранг). Мендан узоқлаштирсанг! Аммо Менинг хоҳишим эмас, Сенинг хоҳишинг бажо бўлсин.
43Шу орада осмондан бир фаришта Исога зоҳир бўлиб, Унга куч ато қилди. 44Исо оғир изтироб ичида жон–жаҳди билан ибодат қилди. Ундан оққан тер эса ерга томаётган қон томчиларига ўхшар эди#22:43-44 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида шу бобнинг 43-44–оятлари йўқ..
45Исо ибодатни тугатиб, шогирдлари ёнига келди. Уларнинг ухлаб ётганини кўрди. Шогирдлар қайғудан ҳолдан тойган эдилар. 46Исо уларга:
— Нега ухлаб ётибсизлар? Қани, туринглар, васвасага тушиб қолмайлик, деб ибодат қилинглар, — деди.
Исо ҳибсга олинади
47Исо ҳали гапини тугатмаган ҳам эдики, оломон келиб қолди. Оломонни ўн икки шогирддан бири — Яҳудо бошлаб келганди. Яҳудо Исони ўпмоқчи бўлиб, Унга яқинлашди#22:47 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар оятга қўшимча қилинган: Чунки у: “Мен кимни ўпсам, У Ўша кишидир”, деб ёнидагиларига айтиб қўйган эди.. 48Исо эса унга деди:
— Яҳудо, сен Инсон Ўғлига биргина ўпич билан хиёнат қиляпсанми?!
49Исонинг ёнидагилар воқеа қаёққа йўналаётганини пайқаб:
— Ҳазрат, қилични ишга солайликми? — дейишди. 50Улардан бири эса олий руҳонийнинг хизматкорига бир уриб, унинг ўнг қулоғини кесиб ташлади. 51Шунда Исо:
— Қўйинглар, бас! — деди–да, хизматкорнинг қулоғига қўл теккизиб унга шифо берди. 52Сўнг Уни қўлга олишга келган бош руҳонийлар, Маъбад миршаббошилари#22:52 Маъбад миршаббошилари — шу бобнинг 4–ояти изоҳига қаранг. ва йўлбошчиларга деди:
— Мен қароқчимидим, Мени олиб кетгани қиличу таёқлар билан келибсизлар?! 53Сизлар билан ҳар куни Маъбадда бирга эдим, Менга қўл теккизмадингизлар. Аммо энди замон сизники, зулмат ҳукмронлиги келди!
Бутрус Исодан тонади
54Исони ушлаб, олий руҳонийнинг#22:54 олий руҳоний — 3:2 га ва ўша оятнинг биринчи изоҳига қаранг. уйига олиб кетдилар. Бутрус эса масофа сақлаб уларга эргашиб борди. 55Олий руҳонийнинг ҳовлиси ўртасида гулхан ёқишди. Бутрус гулхан атрофида ўтирган одамларнинг ёнига бориб ўтирди. 56Бир чўри қиз гулхан ёнида ўтирган Бутрусни кўрди. У Бутрусга тикилиб қаради–да:
— Бу одам ҳам У билан бирга эди! — деди.
57Лекин Бутрус инкор этиб:
— Эй синглим, мен Уни танимайман! — деди.
58Бир оздан кейин бошқа бир одам Бутрусни кўриб:
— Сен ҳам улардан бирисан–ку! — деди. Лекин Бутрус унга ҳам:
— Йўғ–э, мен улардан эмасман! — деди.
59Орадан бир соатлар ўтгандан кейин яна кимдир:
— Ҳақиқатан ҳам, манави одам У билан бирга бўлган. Ахир, у ҳам Жалилалик–ку!#22:59 Ахир, у ҳам Жалилалик–ку! — буни Бутруснинг шевасидан пайқаб олишган эди (Матто 26:73 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг). — деб туриб олди.
60— Менга қара, нима тўғрисида гапиряпсан, тушунмаяпман, — деб эътироз билдирди Бутрус.
У гапини тугатмасданоқ, хўроз қичқирди. 61Раббимиз Исо ўгирилиб, Бутрусга қаради. Шунда Бутрус Раббимизнинг: “Бугун хўроз қичқирмасдан олдин, сен Мендан уч марта тонасан” деган гапини эслади. 62Бутрус ҳовлидан чиқиб, аччиқ–аччиқ йиғлади.
63Исони қўриқлаган одамлар Уни ҳақоратлаб калтакладилар. 64Улар Исонинг кўзларини боғлаб қўйиб:
— Пайғамбар, қани, топ–чи, Сени ким урди экан? — дердилар. 65Исога яна кўп ҳақоратли сўзлар айтдилар.
Исо Олий кенгаш олдида
66Тонг отганда Олий кенгаш#22:66 Олий кенгаш — яҳудийларнинг сиёсий ва диний кенгаши. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ОЛИЙ КЕНГАШ иборасига қаранг. аъзолари — бош руҳонийлар ва тафсирчилар йиғилдилар. Исони уларнинг олдига олиб келишди.
67— Бизга айт–чи, Сен Масиҳмисан? — деб сўрадилар. Исо шундай жавоб берди:
— Агар сизларга айтсам, Менга ишонмайсизлар. 68Агар сизларга савол берсам, жавоб бермайсизлар#22:68 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар оятга қўшимча қилинган: Мени озод ҳам қилмайсизлар.. 69Бироқ бундан буён Инсон Ўғли Қодир Худонинг ўнг томонида ўтиради#22:69 …Қодир Худонинг ўнг томонида ўтиради — Забур 109:1 га қаранг. Ўнг томон мурувват ва барака ўрни деб ҳисобланган..
70Шунда ҳамма бирданига:
— Бундан чиқди, Сен Худонинг Ўғли#22:70 Худонинг Ўғли — Исо Масиҳнинг унвони. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ ЎҒЛИ иборасига қаранг. экансан–да? — деб сўрадилар.
— Ўзларингиз Менинг кимлигимни айтдингизлар, — деди уларга Исо. 71Шунда улар:
— Бошқа гувоҳга эҳтиёж қолмади! Ўз оғзидан ўзимиз эшитдик, ахир! — дейишди.

Kasalukuyang Napili:

Луқо 22: ЎзбМК

Haylayt

Ibahagi

Kopyahin

None

Gusto mo bang ma-save ang iyong mga hinaylayt sa lahat ng iyong device? Mag-sign up o mag-sign in