1
Юҳанно 3:16
Муқаддас Китоб
Зеро, Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди. Токи Унга ишонганлардан биронтаси ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин.
አወዳድር
{{ጥቅስ}} ያስሱ
2
Юҳанно 3:17
Худо дунёни ҳукм қилиш учун эмас, балки Ўғли орқали қутқариш учун Уни дунёга юборди.
3
Юҳанно 3:3
Исо унга шундай жавоб берди: — Сизга чинини айтай: қайтадан туғилмаган биронта одам Худонинг Шоҳлигини кўролмайди.
4
Юҳанно 3:18
Унга ишонган одам ҳукм қилинмайди. Унга ишонмаган одам эса аллақачон маҳкум бўлган, чунки у Худонинг ягона Ўғлига ишонмади.
5
Юҳанно 3:19
Ҳукм шундай далилга асосланган: дунёга нур келди, аммо одамлар нурдан кўра, зулматни яхши кўрдилар, чунки уларнинг қилмишлари ёвуз эди.
6
Юҳанно 3:30
Масиҳ юксалиши, мен эса пасайишим керак.
7
Юҳанно 3:20
Қабиҳлик қилган одам нурдан нафратланади. Қилмишлари фош бўлмаслиги учун у нурдан қочади.
8
Юҳанно 3:36
Худонинг Ўғлига ишонган ҳар бир одам абадий ҳаётга эга бўлади. Ўғилни рад этган одам эса ҳаёт кўрмай, Худонинг ғазаби остида қолади.
9
Юҳанно 3:14
Мусо саҳрода бронза илонни ходага маҳкамлаб, қандай юқорига кўтарган бўлса, Инсон Ўғли ҳам худди шундай юқорига кўтарилиши керак.
10
Юҳанно 3:35
Ота Ўғлини яхши кўради, У ҳамма нарсани Ўғлининг қўлига топширган.
Home
Bible
Plans
Videos