Юҳанно 1
1
1–БОБ
Калом ва Нур
1Азалда Калом#1:1 Калом — юнонча матнда логос. Бу юнонча сўз яҳудийлар учун ҳам, юнонлар учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Юнон файласуфлари бу сўзни ишлатганларида нафақат оғиздан чиққан сўзни, балки ҳали тилга олинмаган, хаёлдаги фикрни ҳам назарда тутганлар. Улар бу сўзни коинотга нисбатан ишлатганларида, бутун коинотни бошқариб турган, борлиқ асосидаги илоҳий онгни назарда тутганлар. Баъзи юнонлар логос сўзини коинот манбаи ва ижодкори бўлган бош Худога нисбатан ишлатганлар. Кўп юнонзабон яҳудийлар логос сўзини Худонинг донолигига ёки Худонинг каломига нисбатан ишлатганлар, баъзан эса Худонинг бу дунёдаги ишларини амалга оширадиган илоҳий зот тимсолида тасаввур қилганлар. Шулардан кўриниб турибдики, Юҳанно бу ўринда яҳудийларга ҳам, юнонларга ҳам тушунарли бўлган сўзни ишлатган. бор эди.
Калом Худо билан бирга эди,
Калом Худо эди.
2Азалда У Худо билан бирга эди.
3Бутун борлиқ Калом орқали яратилган#1:3 Бутун борлиқ Калом орқали яратилган — Забур 32:6, 9, Колосаликлар 1:15-17, Ибронийлар 1:2-3 га қаранг.,
Усиз яратилган бирон нарса мавжуд эмас.
4Калом ҳаёт манбаи эди,
Бу ҳаёт инсонларнинг Нури эди.
5Нур зулматда порлайди,
Ахир, зулмат Нурни енголмади.
6Худо Яҳё исмли бир одамни юборди. 7Яҳё Нур ҳақида шаҳодат қилгани келган эди, токи ҳамма унинг шаҳодати орқали имон келтирсин. 8Яҳёнинг ўзи Нур эмас эди, у фақат Нур ҳақида шаҳодат қилгани келганди. 9Ҳар бир одамни ёритадиган ҳақиқий Нур дунёга келаётган эди#1:9 Ҳар бир одамни ёритадиган ҳақиқий Нур дунёга келаётган эди — ёки Бу Нур ҳақиқий Нур эди, У дунёга келган ҳар бир одамни ёритарди. Бу ўриндаги юнонча гапни юқоридагидай икки хил маънода тушуниш мумкин, аммо китобнинг кейинги оятларидан кўриш мумкинки, муаллиф дунёга келаётган ибораси остида, ҳақиқий Нурга, яъни Исо Масиҳга ишора қилган (12:46 га қаранг, яна 6:14, 9:39, 11:27, 16:28 га қаранг)..
10Ҳа, Калом дунёда эди,
Дунё У орқали яратилганди,
Бироқ дунё Уни танимади.
11У Ўз юртига келди,
Лекин Ўз халқи Уни қабул қилмади.
12Аммо Уни қабул қилганларнинг ҳаммасига,
Унга имон келтирганларга,
У Худонинг фарзанди бўлиш ҳуқуқини берди.
13Улар тана хоҳишидан эмас,
Эр хоҳишидан ҳам эмас,
Табиий йўл билан эмас#1:13 …Табиий йўл билан эмас… — юнонча матнда …Қондан эмас…. Ота–онадан туғилишга ишора.,
Балки Худодан туғилган фарзандлардир.
14Калом инсон бўлди,
Орамизда яшади#1:14 яшади — бу ўринда ишлатилган юнонча сўз чодир ўрнатиш маъносини ифодалаб, Эски Аҳддаги Муқаддас чодирни, Худо Ўз халқи орасида яшайдиган жойни эслатади (Чиқиш 25:8 га қаранг)..
У иноят ва ҳақиқатга тўлганди.
Биз эса Унинг улуғворлигини кўрдик.
Бу улуғворлик Отадан#1:14 Ота — Худога ишора. Бу унвон Муқаддас Китобдаги бошқа ҳамма китобларга қараганда Юҳанно китобида кўп ишлатилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ НОМЛАРИ ибораси остида берилган ОТА сўзига қаранг. келган ягона Ўғилга#1:14 Ўғил — Исо Масиҳнинг унвони. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ ЎҒЛИ иборасига қаранг. мансуб эди.
15Яҳё У ҳақда гувоҳлик бериб, баланд овозда деди: “Менинг кетимдан келаётган Зот мендан улуғдир, чунки У мендан олдин мавжуд бўлган, деб мана шу Киши ҳақида айтган эдим.”
16Унинг чексиз инояти туфайли
Биз ҳаммамиз барака устига барака олдик.
17Худо қонунни Мусо орқали берди,
Иноят ва ҳақиқатни эса
У Исо Масиҳ орқали кўрсатди.
18Ҳеч ким ҳеч қачон Худони кўрган эмас,
Самовий Отанинг бағридаги,
Аслида Худо бўлган ягона Ўғил#1:18 Самовий Отанинг бағридаги, Аслида Худо бўлган ягона Ўғил — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида самовий Отанинг бағридаги ягона Ўғил.
Уни бизга танитди.
Яҳё чўмдирувчининг гувоҳлиги
19-20Қуддусдаги яҳудийлар Яҳёнинг олдига руҳонийларни#1:19-20 руҳоний — Қуддусдаги Маъбадда хизмат қиладиган эътиборли дин раҳнамоси. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги РУҲОНИЙ сўзига қаранг. ва левиларни#1:19-20 леви — Қуддусдаги Маъбадда руҳонийга хизмат қилишда ёрдам берадиган одам. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЛЕВИ, ЛЕВИЛАР сўзига қаранг. юбордилар. Улар келиб, Яҳёдан:
— Сен кимсан? — деб сўрадилар. Яҳё жавоб беришдан бош тортмади. У шаҳодат бериб, очиқ–ойдин:
— Мен Масиҳ#1:19-20 Масиҳ — бу унвонни яҳудийлар келажакда уларни душманларидан қутқарадиган ва бутун ер юзидаги халқлар устидан ҳукмронлик қиладиган инсонга нисбатан ишлатганлар. Эски Аҳдда Масиҳнинг қиладиган ишлари ҳақида башоратлар ёзилган. Янги Аҳдга кўра Раббимиз Исо ўша Масиҳдир. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги МАСИҲ сўзига қаранг. эмасман, — деб айтди. 21Яна ундан:
— Бўлмаса кимсан? Илёсмисан?#1:21 Илёс — Эски Аҳд даврида яшаган энг буюк пайғамбарлардан бири. Яҳудийлар Илёснинг қайтиб келишини интизорлик билан кутишарди (Малаки 4:5-6 га қаранг). — деб сўрадилар.
— Йўқ! — деди у.
— Биз кутаётган пайғамбармисан?#1:21 Биз кутаётган пайғамбармисан? — Мусо Исроил халқига, Худо сизлар учун менга ўхшаган пайғамбар юборади, бу пайғамбар ўз орангиздан келиб чиқади, деб айтган эди (Қонунлар 18:15-19 га қаранг). Кўп яҳудийлар бу пайғамбар дунёнинг сўнгги дамларида келиб, уларни золимлардан қутқаришига ишонардилар. Мусонинг башорати Исо Масиҳда рўёбга чиқди (Ҳаворийлар 3:17-26 га қаранг). — деб савол бердилар. У яна:
— Йўқ! — деб жавоб берди.
22— Унда кимсан? Бизни юборганларга жавоб беришимиз керак. Сен ўзинг ҳақингда нима дейсан? — деб сўрадилар.
23— Ишаё пайғамбар айтганидай#1:23 Ишаё пайғамбар айтганидай… — муаллиф бу ўринда Ишаё 40:3 нинг қадимий юнонча таржимасидан фойдаланган.: “Эгамизга тўғри йўл очинг”, деб чўлда янграётган овоз менман, — деди Яҳё.
24Фарзийлар#1:24 Фарзийлар — яҳудийларнинг муҳим бир диний мазҳаби. Фарзийлар Таврот қонунларига қатъий риоя қилардилар, оғзаки равишда тарқалган урф–одатларга ҳамда покланиш удумларига изчил амал қилардилар. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ФАРЗИЙ сўзига қаранг. томонидан юборилган бу одамлар#1:24 Фарзийлар томонидан юборилган бу одамлар… — ёки Баъзи фарзийлар ҳам юборилган эдилар. Улар…. 25Яҳёга дедилар:
— Модомики, сен Масиҳ ҳам, Илёс ҳам, биз кутган пайғамбар ҳам эмас экансан, нега халқни сувга чўмдириб юрибсан?
26Яҳё уларга жавобан шундай деди:
— Мен одамларни сувга чўмдиряпман, холос. Лекин орангизда сизлар танимайдиган бир Зот бор. 27У менинг ортимдан келяпти#1:27 У менинг ортимдан келяпти… — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида У менинг ортимдан келяпти, лекин мендан илгари бор бўлган., шундай бўлса–да, мен Унинг чориқ ипларини ечишга ҳам арзимайман.
28Бу ҳодиса Иордан дарёсининг шарқий қирғоғидаги Байтания#1:28 Байтания — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Байтавара. Бу оятдаги Байтания қишлоғи Марям ва Мартанинг акаси Лазар яшаган, Қуддус ёнидаги Байтания эмас (11:1 га қаранг). қишлоғида юз берган эди. Яҳё ўша ерда одамларни сувга чўмдириб юрарди.
Исо — Худонинг қурбонлик Қўзиси
29Эртаси куни Яҳё Исонинг яқинлашиб келаётганини кўриб, шундай деди:
— Ана, Худонинг Қўзиси! У дунёни гуноҳдан поклайди! 30Мен ана шу Киши ҳақида: “Менинг кетимдан келаётган Зот мендан улуғдир, чунки У мендан олдин мавжуд бўлган”, деб айтган эдим. 31Мен Унинг кимлигини билмас эдим. Лекин Уни Исроил халқига танитиш мақсадида, мен одамларни сувга чўмдиргани келдим.
32Яҳё яна шундай шаҳодат берди:
— Мен Руҳнинг осмондан каптардай учиб келганини ва Унинг устига қўнганини кўрдим. 33Ўша пайтгача мен Унинг кимлигини билмас эдим. Лекин “Одамларни сувга чўмдирасан”, деб мени юборган Худо менга шундай деган эди: “Муқаддас Руҳ кимнинг устига тушиб қўнганини кўрсанг, билки, Муқаддас Руҳга Чўмдирувчи Ўшадир.” 34Мен буни кўрдим ва сизларга: “Бу Худонинг Ўғлидир#1:34 Худонинг Ўғли — Исо Масиҳнинг унвони. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ ЎҒЛИ иборасига қаранг.”, деб айтяпман.
Исонинг дастлабки шогирдлари
35Эртаси куни Яҳё шогирдларининг иккитаси билан яна кечаги жойда эди. 36У ўтиб кетаётган Исога қараб:
— Ана, Худонинг Қўзиси! — деди.
37Иккала шогирд Яҳёнинг бу сўзларини эшитиб, Исонинг орқасидан эргашиб боришди. 38Исо ўгирилиб, уларнинг эргашиб келаётганини кўрди–да, улардан:
— Сизларга бирон нарса керакми? — деб сўради.
— Раввий#1:38 Раввий — орамийча сўз. Баъзи китобхонлар орамий тилини билмаганлари учун, муаллиф мана шу сўзнинг маъносини тушунтириб ўтган. Китобнинг бошқа жойларида орамийча Раввий сўзи Устоз деб таржима қилинган., Сиз қаерда турасиз? — дейишди улар. (Раввий “устоз” демакдир.)
39— Юринглар, кўрасизлар, — деди Исо.
Улар бориб, Исонинг турар жойини кўрганларида, соат тўрт#1:39 соат тўрт — юнонча матнда ўнинчи соат, яҳудийларнинг урф–одатига кўра, куннинг бу пайти ўша соат билан белгиланар эди. бўлиб қолган эди. Шунинг учун улар ўша куни Исо билан қолишди. 40Яҳёдан Исо ҳақида эшитиб, Унга эргашганлардан бири Эндрус эди. Эндрус Шимўннинг#1:40 Шимўн — юнонча матнда Шимўн Бутрус. Бутрус исмини унга Исо Масиҳ берган эди (шу бобнинг 42–оятига қаранг). Баъзан у ҳақда сўз юритилганда, иккала исм ҳам биргаликда ишлатилади. укаси эди. 41У дарров акаси Шимўнни топди–да, унга:
— Биз Масиҳни топдик, — деди. (Масиҳ “Худонинг танлагани” демакдир.) 42Эндрус акасини Исонинг олдига олиб келди. Исо унга қараб:
— Сен Юҳанно#1:42 Юҳанно — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида бу исмнинг бошқа варианти Юнус. ўғли Шимўнсан. Сенинг исминг Кифас#1:42 Кифас — орамийча исм. бўлади, — деди.
(Кифас юнончада Бутрус, яъни “тош” демакдир.)
43Эртаси куни Исо Жалила ҳудудига бормоқчи бўлди. У Филипни учратиб, унга:
— Ортимдан юр! — деди.
44Филип Байтсайда шаҳридан бўлиб, Эндрус ва Бутруснинг ҳамшаҳари эди. 45Филип Натанилни#1:45 Натанил — анъанага кўра, Бартоломейнинг яна бир исми. Бартоломей ўн икки ҳаворийдан бири эди (Матто 10:3, Марк 3:18, Луқо 6:14 га қаранг). Бу орамийча исмнинг маъноси Толомей ўғли деганидир. топиб, унга деди:
— Мусо Таврот китобида, бошқа пайғамбарлар ҳам ўзларининг битикларида#1:45 …Таврот китобида…пайғамбарлар…ўзларининг битикларида… — одатда яҳудийлар, Эски Аҳд тўплами уч қисмдан иборат, деб айтадилар. Бу уч қисм қуйидагилардир: Таврот (Мусонинг қонуни деган ном билан ҳам юритилади), Пайғамбарлар битиклари (унинг таркибига баъзи тарихий китоблар ҳам кирган) ва Битиклар (Забур бу қисмнинг биринчи китобидир). Яҳудийлар баъзан дастлабки икки қисм “Таврот ва Пайғамбарлар битиклари” деганда бутун Эски Аҳд тўпламини назарда тутадилар. бир Зот тўғрисида ёзишган эди. Биз ўша Зотни топдик. У Носира шаҳридан, Юсуф ўғли Исо экан!
46— Носира шаҳридан? У ердан бирон яхшилик чиқармиди?! — деди Натанил унга.
— Юр, кўрасан! — деди унга Филип.
47Исо яқинлашиб келаётган Натанилни кўриб, у ҳақда шундай деди:
— Ана Исроилнинг ҳақиқий авлоди. У ҳийла деган нарсани билмайди#1:47 …Исроилнинг ҳақиқий авлоди…ҳийла деган нарсани билмайди — бу ўринда Ёқуб ва ҳийла сўзларига сўз ўйини ишлатилган бўлиши мумкин, чунки Ёқуб исми “ҳийла, ёлғон” маъноси билдирадиган сўздан келиб чиққан (Ибтидо 25:26 изоҳига қаранг). Таржимада айтиб ўтилган Исроил Ёқубнинг иккинчи исми эди. Худо Ёқубга Исроил деб исм беришдан олдин, Ёқуб акаси Эсовни ва ўз отаси Исҳоқни алдаган эди..
48Натанил Исодан сўради:
— Сиз мени қаердан танийсиз?
— Филип сени чақирмасдан олдин, сен анжир дарахтининг тагида эдинг. Мен сени ўша ерда кўрган эдим, — деб жавоб берди Исо. 49Шунда Натанил деди:
— Устоз, Сиз Худонинг Ўғлисиз! Исроилнинг Шоҳисиз!
50Исо унга жавобан деди:
— Мен сенга: “Сени анжир дарахти тагида кўрдим” деганим учунгина ишоняпсан. Сен бундан ҳам буюк ишларни кўрасан!
51Сўнг яна шундай деб қўшиб қўйди:
— Сизларга чинини айтайин: сизлар осмон очилганини ва Худонинг фаришталари Инсон Ўғли#1:51 Инсон Ўғли — Исо Масиҳ кўпинча Ўзига нисбатан ишлатган унвон. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ИНСОН ЎҒЛИ иборасига қаранг. олдига тушиб–чиқаётганини кўрасизлар#1:51 …сизлар…кўрасизлар — яҳудийларнинг бобокалони Ёқуб акаси Эсовдан қочаётган пайтда шунга ўхшаган туш кўрган эди (Ибтидо 28:10-15 га қаранг). Бу оятда Исо Ўзининг ҳокимияти осмондан берилганини, У орқали Худо Ўзини ер юзида танитишини ва Ёқубга тушида берган ваъдасини бажаришини назарда тутади..
Kasalukuyang Napili:
Юҳанно 1: ЎзбМК
Haylayt
Ibahagi
Kopyahin
Gusto mo bang ma-save ang iyong mga hinaylayt sa lahat ng iyong device? Mag-sign up o mag-sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: