Logo ng YouVersion
Hanapin ang Icon

Юҳанно 2

2
2–БОБ
Исонинг дастлабки мўъжизаси
1Икки кундан кейин Жалиладаги Каъна қишлоғида никоҳ тўйи бўлди. Исонинг онаси ўша ерда эди. 2Исо билан шогирдлари ҳам тўйга таклиф қилинган эдилар.
3Шароб тугай деб қолганда, онаси Исога:
— Уларда шароб қолмабди, — деди.
4— Бунинг Менга нима дахли бор?! Менинг вақт–соатим ҳали келгани йўқ, — деди Исо. 5Шунда онаси хизматкорларга:
— У сизларга нима деса, шуни қилинглар, — деди.
6Ўша ерда яҳудийларнинг покланиш маросимларида ишлатиладиган олтита тош хум бор эди. Ҳар бир хум ичига ўн–ўн икки челак#2:6 ўн–ўн икки челак — юнонча матнда икки–уч ўлчов, тахминан 80-120 литрга тўғри келади. сув сиғарди.
7Исо хизматкорларга:
— Хумларни сувга тўлдиринглар, — деди. Улар хумларни лиммо–лим қилиб сувга тўлдиришди. 8Исо уларга:
— Энди хумдаги сувдан озгина олиб, тўйбошига олиб боринглар, — деди. Улар олиб боришди.
9Тўйбоши шаробга айланган сувни татиб кўрди. Бу шаробнинг қаердан келганлигини у билмас эди, фақат олиб келган хизматкорлар билишар эди. Тўйбоши куёвни чақиртириб, 10унга деди:
— Дастурхонга аввал яхши шароб тортилади. Меҳмонлар ичиб тўйганларидан кейин, ёмонроғи тортилади. Сен эса яхши шаробни шу пайтгача сақлаб келибсан!
11Бу Исонинг қилган биринчи мўъжизаси эди. Исо бу мўъжизали аломатни Жалиладаги Каъна қишлоғида намойиш этиб, Ўзининг улуғворлигини зоҳир қилди. Шогирдлари Унга ишондилар.
12Шундан кейин Исо, онаси, укалари ва шогирдлари Кафарнаҳум шаҳрига бордилар ва у ерда бир неча кун турдилар.
Исо савдогарларни Маъбаддан қувади
13Яҳудийларнинг Фисиҳ байрами#2:13 Фисиҳ байрами — Фисиҳ зиёфатига ва ундан кейин етти кун давомида нишонланадиган Хамиртурушсиз нон байрамига ишора. Бу байрамлар Исроил халқининг Мисрдаги қулликдан озод бўлиши муносабати билан нишонланар эди (Чиқиш 12:1-42, 13:3-10 га қаранг). яқинлашиб қолгани учун Исо Қуддус шаҳрига борди. 14Маъбад ҳовлисига кирганда, у ерда мол–қўй, каптар сотаётганларни ва хонтахталар ёнида ўтирган саррофларни#2:14 саррофлар — пул айирбошловчилар. Улар Рим ва Юнон тангаларини яҳудийларнинг шақалига алмаштирганлар. Маъбад солиғини тўлаш ва қурбонлик қилинадиган ҳайвонларни сотиб олиш учун шақал ишлатилган. кўрди. 15Исо арқондан қамчи ясади–да, Маъбаддан ҳаммани мол–қўйлари билан бирга қувиб чиқарди. Саррофларнинг хонтахталарини ағдариб, пулларини сочиб юборди. 16Каптар сотувчиларга:
— Буларни йўқотинглар бу ердан! Отамнинг уйини бозор қилманглар! — деди. 17Шунда Унинг шогирдлари Муқаддас битиклардаги: “Сенинг уйингга бўлган севгим ичимни ёндирар”#2:17 Забур 68:10 га қаранг. деган сўзларни эсладилар.
18— Бундай қилишга нима ҳақинг бор?! Борди–ю, ҳақинг бўлса, биронта аломат кўрсатиб, буни исботла! — деб талаб қила бошлади яҳудийлар.
19Исо шундай жавоб берди:
— Мана бу Маъбадни бузинглар, Мен уч кун ичида уни тиклайман.
20Бунга жавобан яҳудийлар дедилар:
— Бу Маъбад қирқ олти йилдан бери қуриляпти#2:20 Бу Маъбад қирқ олти йилдан бери қуриляпти… — Буюк Ҳирод (милоддан олдинги 37-4 йилларда ҳукмронлик қилган) Маъбадни милоддан олдинги 19 йилда қайта қуришни бошлаган ва қурилиш ишлари Исо Масиҳ даврида ҳам давом этаётган эди., Сен эса уни уч кунда тикламоқчимисан–а?!
21Ҳолбуки, Исо Маъбад деб Ўзининг баданини назарда тутган эди. 22Исо ўлиб тирилгандан кейин, шогирдлари Унинг бу гапини эсладилар. Шунда Муқаддас битикларга ва Исонинг сўзларига ишондилар.
23Исо Қуддусда Фисиҳ байрамида бўлганда, кўп одамлар Унинг қилаётган мўъжизали аломатларини кўриб, Унга имон келтирдилар. 24Аммо Исо одамларнинг қанақалигини билгани учун Ўзини уларга ишонмас эди. 25Инсон ҳақида Унга бирон гап айтишнинг ҳожати йўқ эди. Чунки инсон дилида нима борлигини У билар эди.

Kasalukuyang Napili:

Юҳанно 2: ЎзбМК

Haylayt

Ibahagi

Kopyahin

None

Gusto mo bang ma-save ang iyong mga hinaylayt sa lahat ng iyong device? Mag-sign up o mag-sign in