Logo ng YouVersion
Hanapin ang Icon

Юҳанно 13

13
13–БОБ
Исо Ўз шогирдларининг оёқларини ювади
1Фисиҳ байрамига оз қолган эди. Исо бу дунёни тарк этиб, осмондаги Отаси олдига борадиган вақт–соати келганини билар эди. У дунёдаги Ўзиникиларни яхши кўрар эди, уларни охиригача яхши кўрди.
2Кечки овқат пайти эди. Шимўн ўғли Яҳудо Ишқариётнинг дилига иблис аллақачон Исога хиёнат қилиш ниятини солган эди. 3Исо эса Отаси ҳамма нарсани Унинг қўлига берганини билар эди, У Худодан келиб, яна Худонинг олдига қайтаётганини ҳам билар эди.
4Шундай қилиб, Исо дастурхондан туриб, устки кийимини ечиб ташлади. Сочиқни олиб белига боғлади. 5Кейин тоғорага сув қуйиб, шогирдларининг оёқларини ювишга тушди. Белига боғлаган сочиқ билан уларнинг оёқларини артиб қуритди.
6Исо Бутруснинг#13:6 Бутрус — юнонча матнда Шимўн Бутрус (шу бобнинг 9, 24, 36–оятларида ҳам бор). 1:40 изоҳига қаранг. олдига келди.
— Ҳазрат, наҳот оёқларимни Сиз ювсангиз?! — деди Бутрус.
7— Ҳозир нима қилаётганимни сен билмайсан, кейин тушуниб оласан, — деди Исо унга жавобан.
8— Менинг оёқларимни икки дунёда ҳам ювмайсиз! — деди Бутрус.
— Агар оёқларингни ювмасам, Менга қарашли бўлмайсан, — деди Исо. 9Шунда Бутрус деди:
— Ҳазрат, нафақат оёқларимни, қўлларим билан бошимни ҳам ювиб қўйинг!
10Исо унга деди:
— Чўмилган одам фақат оёғини ювса бас, у тамоман покдир. Сизлар ҳам поксизлар, аммо ҳаммангиз эмас.
11Исо Ўзига хоинлик қиладиган одамни билар эди, шунинг учун: “Ҳаммангиз ҳам пок эмассизлар”, деди.
12Шогирдларининг оёқларини ювиб бўлгач, Исо устки кийимини кийиб, яна дастурхон олдига ёнбошлади. Сўнг шогирдларидан сўради:
— Ҳозир нима қилганимни тушундингизларми? 13Сизлар Мени “Устоз”, “Ҳазрат” деб чақирасизлар ва тўғри қиласизлар, чунки Мен худди шундайман. 14Агар Мен Ҳазратингиз ва Устозингиз бўла туриб оёқларингизни ювган бўлсам, сизлар ҳам бир–бирингизнинг оёқларингизни ювишингиз шарт. 15Мен сизларга нима қилган бўлсам, сизлар ҳам ўшани қилишингиз керак. Мен сизларга ўрнак кўрсатдим. 16Сизларга чинини айтайин: қул ўз хўжайинидан устун эмас, элчи ҳам уни юборгандан устун эмас. 17Агар гапимни уққан бўлсангиз, бунга амал қилинглар, шунда бахтли бўласизлар!
Яҳудонинг Исога хиёнати ҳақида каромат
18Исо гапида давом этди:
— Менинг гапларим ҳаммангизга тегишли эмас. Мен кимларни танлаганимни биламан. Муқаддас битикларда: “Нонимни еган киши Менга қарши бош кўтарди”#13:18 Забур 40:10 га қаранг., деб айтилган. Бу сўзлар бажо бўлиши керак. 19Мен буни сизларга ҳозирдан, юз бермасдан олдин, айтиб қўйяпман. Токи юз берганда, Масиҳ Мен эканлигимга#13:19 Масиҳ Мен эканлигим — ёки Мен ўша эканлигим, яъни Худо томонидан юборилган, Муқаддас битикларда башорат қилинганидай, хиёнат қурбони бўладиган Масиҳ. ишонинглар. 20Сизларга чинини айтайин: ким Мен юборган одамни қабул қилса, Мени қабул қилган бўлади. Мени қабул қилган эса Мени Юборганни қабул қилган бўлади.
21Исо қаттиқ изтироб чекиб, деди:
— Сизларга чинини айтайин, орангиздан биттаси Менга хиёнат қилади.
22Шогирдлари эса У кимни назарда тутаётганини билмай, гангиб бир–бирига қараб турар эдилар. 23Шогирдларидан бири Исонинг ёнида ёнбошлаган эди. У Исонинг севикли шогирди#13:23 Исонинг севикли шогирди — яъни Юҳанно. эди. 24Бутрус ўша шогирдга: “Исо ким ҳақида гапиряпти, сўра–чи”, деб имо–ишора қилди. 25Шунда у энгашиб, Исодан:
— Ҳазрат, у ким? — деб сўради. 26Исо жавоб берди:
— Мен бир бурда нонни косага ботириб кимга берсам, у ўшадир, — деди. Сўнг бурда нонни ботириб, Шимўн ўғли Яҳудо Ишқариётга берди. 27Яҳудо бурдани олар–олмас, шайтон унинг ичига кириб олди.
— Қиладиганингни тезроқ қил, — деди унга Исо.
28Дастурхон атрофидагилардан ҳеч ким нима учун Исо бу сўзларни Яҳудога айтганини тушунмади. 29Пул қутиси Яҳудода бўлгани сабабли, баъзилари: “Исо унга, байрам учун бизга керак бўладиган нарсаларни сотиб ол, деяпти ёки, камбағалларга бир нима бер, деяпти”, деб ўйлардилар. 30Яҳудо эса ўша бурда нонни олган заҳоти ташқарига чиқиб кетди. Тун эди.
Бир–бирингизни севинглар
31Яҳудо чиқиб кетгач, Исо деди:
— Инсон Ўғлининг улуғворлиги аён бўладиган вақти келди. У орқали Худонинг улуғворлиги аён бўлади. 32Худонинг улуғворлиги Инсон Ўғли орқали аён бўлар экан, тез орада Худо Инсон Ўғлини Ўз улуғворлигига шерик қилади. 33Болаларим! Энди Мен сизлар билан узоқ бўлмайман. Мени қидирасизлар. Яҳудийларга айтган эдим, сизларга ҳам айтяпман: Мен борадиган жойга сизлар боролмайсизлар. 34Сизларга янги амр беряпман: бир–бирингизни севинглар. Мен сизларни қандай севган бўлсам, сизлар ҳам бир–бирингизни шундай севинглар. 35Агар бир–бирингизни севсангиз, сизлар Менинг шогирдларим эканингизни ҳамма шундан билиб олади.
Бутруснинг Исодан тониши ҳақида каромат
36Бутрус Исога деди:
— Ҳазрат, Сиз қаерга кетяпсиз?
— Ҳозир Мен борадиган жойга сен орқамдан боролмайсан, кейинчалик борасан, — деди унга Исо.
37Бутрус сўради:
— Ҳазрат, нега ҳозир орқангиздан боролмас эканман? Мен Сиз учун жонимни беришга тайёрман!
38Исо жавоб берди:
— Сен ростдан ҳам Мен учун жонингни беришга тайёрмисан?! Сенга чинини айтаман, хўроз қичқирмасданоқ, сен уч марта Мендан тонасан!

Kasalukuyang Napili:

Юҳанно 13: ЎзбМК

Haylayt

Ibahagi

Kopyahin

None

Gusto mo bang ma-save ang iyong mga hinaylayt sa lahat ng iyong device? Mag-sign up o mag-sign in