Logo ng YouVersion
Hanapin ang Icon

Юҳанно 14

14
14–БОБ
Исо йўл, ҳақиқат ва ҳаётдир
1Исо шогирдларига деди:
— Юрагингиз сиқилмасин. Худога ишонинг, Менга ҳам ишонинг! 2Отам Худонинг уйида маскан кўп. Шундай бўлмаганда эди, сизларга буларни айтиб ўтирмаган бўлардим. Мен сизларга жой тайёрлагани кетяпман. 3Мен бориб сизларга жой тайёрлайман–у, сизларни Ўзим билан олиб кетгани келаман. Токи Мен бўлган жойда сизлар ҳам бўлинглар. 4Мен борадиган жойга олиб борадиган йўлни сизлар биласизлар.
5— Ҳазрат! — деди Унга Тўма, — Қаерга боришингизни билмасак, йўлни қаердан биламиз?
6Исо унга деди:
— Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман. Отанинг олдига олиб борадиган Мендан бошқа йўл йўқ. 7Агар Мени таниб–билсангиз, Отамни ҳам таниб–биласизлар#14:7 …таниб–биласизлар — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида таниб–билган бўлардингиз.. Ҳа, Уни биласиз, чунки Уни кўрдингиз.
8Филип Исога деди:
— Ҳазрат, бизга Отани кўрсатинг, шунинг ўзи бизга кифоя!
9— Филип, — деди унга Исо, — Мен шунча вақтдан бери сизлар билан биргаман. Наҳотки Мени таниб–билмасанг?! Мени кўрган одам Отани кўрган бўлади. Шундай экан, қандай қилиб сен: “Отани бизга кўрсатинг”, деяпсан? 10Мен Отада, Ота эса Менда эканлигига наҳотки ишонмасанг?! Мен сизларга айтган сўзларни Ўзимдан тўқиб гапирмаяпман. Аксинча, Менда яшаган Отам Мен орқали Ўз ишларини бажармоқда. 11Мен Отамда ва Отам Менда эканлигига ишонинглар. Агар ишонмасангизлар, ҳеч бўлмаса, қилган ишларим туфайли ишонинглар. 12Сизларга чинини айтайин: Менга ишонган одам Мен қилган ишларни қилади. Булардан ҳам буюкроқ ишларни қилади, чунки Мен Отанинг олдига кетяпман. 13Сизлар Менинг номимдан сўраган ҳамма нарсани Мен бажо келтираман, токи Ота Ўз Ўғли орқали улуғлансин. 14Ҳа, сизлар Менинг номим билан Мендан сўраган ҳар қандай нарсани бажо келтираман.
Муқаддас Руҳни юбориш ваъдаси
15Исо уларга деди: “Агар Мени севсангизлар, амрларимга амал қиласизлар. 16Мен осмондаги Отага мурожаат қиламан ва У сизлар билан то абад қоладиган бошқа Ҳомийни#14:16 Ҳомий — Муқаддас Руҳнинг унвони. Бу ўринда ишлатилган юнонча сўз бирортасига ёрдам бериш учун доим унинг ёнида бўладиган инсонни ёки Зотни билдиради. Бу сўзни шафоат қилувчи, насиҳатгўй, мададкор, юпатувчи деб таржима қилса ҳам бўлади. Бу юнонча сўз юқоридаги сўзларга қараганда кенгроқ маънога эга бўлгани учун, ўзбек тилига Ҳомий деб таржима қилинган. юборади. 17Бу Ҳомий — Ҳақиқат Руҳидир. Бу дунёга тегишли бўлганлар Уни қабул қила олмайдилар, чунки Уни кўрмайдилар ҳам, билмайдилар ҳам. Сизлар эса Уни биласизлар, чунки У сизлар билан яшамоқда, У ичингизда бўлади. 18Мен сизларни етим қолдирмайман, яна олдингизга қайтиб келаман. 19Бир оздан кейин дунё Мени бошқа кўрмайди. Аммо сизлар Мени кўрасизлар. Мен барҳаёт бўлганим учун сизлар ҳам яшайсизлар. 20Мен Отамда эканимни, сизлар Менда ва Мен сизларда эканимни ўша куни англаб оласизлар. 21Менинг амрларимни билиб, уларга амал қилган киши Мени севади. Ким Мени севса, Отам ҳам уни севади. Мен ҳам уни севаман ва Ўзимни унга аён қиламан.”
22Ишқариёт бўлмаган бошқа Яҳудо Исога деди: “Ҳазрат, нега Ўзингизни дунёга аён қилмай, бизга аён қилмоқчисиз?”
23Исо унга шундай жавоб берди: “Ким Мени севса, Менинг сўзимга амал қилади. Отам ҳам уни севади. Биз унинг олдига келиб, у билан бирга яшаймиз. 24Мени яхши кўрмаган киши сўзларимга амал қилмайди. Сизлар эшитган сўз Меники эмас, балки Мени юборган Отаникидир.
25Мен сизлар билан эканман, буларни айтдим. 26Отам Менинг номимдан юборадиган Ҳомий#14:26 Ҳомий — шу бобнинг 16–ояти изоҳига қаранг., яъни Муқаддас Руҳ сизларга ҳаммасини ўргатади. Мен сизларга айтган ҳамма сўзларимни У ёдингизга солади.
27Мен сизларга тинчликни қолдиряпман. Ўз тинчлигимни сизларга беряпман. Мен бераётган тинчлик дунё берадиган тинчликка ўхшамайди. Юрагингиз сиқилмасин, қўрқманглар. 28Сизларга айтганимни эшитдингизлар: Мен кетиб, яна олдингизга қайтиб келаман. Агар Мени яхши кўрганингизда эди, самовий Отанинг олдига кетаётганимдан қувонган бўлар эдингизлар. Зеро, Ота Мендан улуғдир. 29Бу ҳодисалар содир бўлмасдан олдин сизларга айтдим. Токи содир бўлганда ишонинглар. 30Сизлар билан сўзлашишга деярли вақтим қолмади. Чунки бу дунёнинг ёвуз ҳукмдори#14:30 бу дунёнинг ёвуз ҳукмдори — яъни шайтон. келяпти. У Менга ҳукмини ўтказа олмайди. 31Лекин дунё билсинки, Мен Отани севаман, Ота Менга неки буюрган бўлса, худди шуни бажараман.
Қани, туринглар, бу ердан кета қолайлик.”

Kasalukuyang Napili:

Юҳанно 14: ЎзбМК

Haylayt

Ibahagi

Kopyahin

None

Gusto mo bang ma-save ang iyong mga hinaylayt sa lahat ng iyong device? Mag-sign up o mag-sign in